Қозоғистонликлар ЮНЕСКОда ТУРКСОЙнинг 30 йиллигига бағишланган концертда чиқиш қилди

Қозоғистонликлар ЮНЕСКОда ТУРКСОЙнинг 30 йиллигига бағишланган концертда чиқиш қилди
Фото: ҚР Ташқи ишлар вазирлиги

ЮНЕСКОнинг Париждаги қароргоҳида Халқаро Туркий маданият ташкилоти (ТУРКСОЙ)нинг 30 йиллиги муносабати билан “Биз биргамиз” гала-концерти бўлиб ўтди. Юбилей тадбирини ўтказишда Озарбайжон, Қозоғистон, Қирғизистон, Туркманистон, Туркия ва Ўзбекистоннинг ЮНЕСКОдаги доимий делегациялари ёрдам кўрсатди, дея хабар беради Kazinform ҚР Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизматига таяниб.

ЮНЕСКОда ТУРКСОЙнинг 30 йиллигига бағишланган концерт
Фото: ҚР Ташқи ишлар вазирлиги

ТУРКСОЙ Бош котиби Султон Раев тадбир иштирокчиларига қутлов сўзида ташкилот ўттиз йилдан буён ўз илдизлари муштарак, тиллари ва маданияти ўхшаш халқлар ўртасида “маънавий олтин кўприк” вазифасини изчил бажариб келаётганини таъкидлади.

ЮНЕСКОда ТУРКСОЙнинг 30 йиллигига бағишланган концерт
Фото: ҚР Ташқи ишлар вазирлиги

Ўз навбатида, ЮНЕСКО Бош директори ўринбосари Энтони Охаменг-Боама ушбу ажойиб кечани ўтказиш ташаббуси учун ташкилотчиларга миннатдорлик билдириб, туркий тилли халқларнинг жаҳон маданиятига қўшаётган салмоқли ҳиссасини тарғиб этишда ТУРКСОЙнинг ролини алоҳида таъкидлади.

ЮНЕСКОда ТУРКСОЙнинг 30 йиллигига бағишланган концерт
Фото: ҚР Ташқи ишлар вазирлиги

 

 

Сўнгги хабарлар