Қозоғистонликлар янги йил байрамида қанча кун дам олади

Қозоғистонликлар янги йил байрамида қанча кун дам олади берилади
Фото: Kazinform

Қозоғистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш вазирлиги 2024 йилда Янги йил байрамида қанча дам олиш куни бўлишини айтди, деб хабар беради Kazinform.

Янги 2024 йил учун расмий байрамлар - 1, 2 январь. 2023 йилнинг охирги шанба-якшанбаси 30 ва 31 декабрга тўғри келади. Шундай қилиб, ҳафтасига 5 кун ишлайдиган Қозоғистон фуқаролари кетма-кет 4 кун дам олишлари мумкин.

Олти кунлик иш ҳафтасига эга бўлганлар эса 30 декабрда ишлашлари керак.

Кейин 3, 4, 5 январь иш кунлари ҳисобланади. 7 январь Рождество байрами якшанба бўлгани учун қўшимча дам олиш куни йўқ. Шунга кўра, 5 кун ишлаганлар одатдагидек 6,7 январь кунлари дам олади.

Сўнгги хабарлар