Қозоғистонликлар ўқ отиш бўйича Жаҳон кубогида иштирок этадилар

ASTANA. KAZINFORM - 24 январь - 1 февраль кунлари Қоҳирада ўқ отиш бўйича Жаҳон кубоги бўлиб ўтади ва унда қозоғистонлик спортчилар ҳам иштирок этишади. Бу ҳақда Kazinform агентлиги Қозоғистон Туризм ва спорт вазирлиги матбуот хизматига таяниб хабар беради.

Ўқ отиш спорти
Фото: gov.kz

Мусобақада дунёнинг 66 давлатидан 625 нафар ўқ отувчи иштирок этади.

Константин Малиновский, Никита Шахторин, Юрий Юрков, Елизавета Безрукова, Арина Алтухова, Александра Ле, Элдар Иманқулов, Валерий Рахимжан, Кирилл Цуканов, Ирина Юнусметова, Валерия Попелова, Малика Сейл, Никита Чирюкин, Руслан Юнусметов ва Артемий Кабаковлар Қозоғистон шарафини ҳимоя қилади.

Сўнгги хабарлар