Қозоғистонликлар уч ой ичида 5,5 миллиард тенгега тишларини даволатишди

ASTANА. Кazinform – Ўтган йилнинг учинчи чорагида Қозоғистонда стоматологлар 5,5 миллиард тенгелик хизматлар кўрсатди, дея хабар беради Кazinform Миллий статистика бюросига таяниб.
None

2022 йилнинг учинчи чорагида мамлакат стоматологлари томонидан 32 миллиард тенгедан ортиқ хизмат кўрсатилди. Хизмат кўрсатишнинг асосий ҳажми, яъни 5,5 миллиард тенгедан зиёди бюджет маблағлари ҳисобидан, 23 миллиарди халқнинг ўз маблағлари ҳисобидан, 3,3 миллиарддан зиёди корхоналар ҳисобидан амалга оширилди.

Ҳудудлар бўйича хизматларнинг энг катта ҳажми Алмати шаҳрида кўрсатилган – 8,7 миллиард тенге. Астана (7,1 миллиард тенге) ва Шарқий Қозоғистон вилояти (1,3 миллиард тенге) ҳам кучли учликка кирди.

Фото: shutterstock.com

Сўнгги хабарлар