Қозоғистонликлар Tesla акцияларини кўпроқ сотиб ола бошладилар
ASTANA. KAZINFORM - 2023 йилда қозоғистонликлар Tesla акцияларини кўпроқ сотиб ола бошладилар. Бу ҳақда KASE Қозоғистон фонд биржасида маълум қилинди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

2023 йил декабрь ойи охирида KASE Globalнинг хорижий қимматли қоғозлар сектори 45 номдаги аксиялар ва 11 та ETF хорижий эмитентларни ўз ичига олди.
Ўтган йил охирида KASE Global секторида савдолар ҳажми 2022 йилга нисбатан 41,7 фоизга ёки 10,8 миллиард тенгега ошиб, 36,5 миллиард тенгени ташкил этди. Ўртача кунлик савдо ҳажми 148,6 миллион тенгени, ўртача кунлик битимлар сони 246 тани, битта битимнинг ўртача ҳажми 603,3 минг тенгени ташкил этди.
Қозоғистон фонд биржаси маълумотларига кўра, 2023 йил учун KASE Global секторида энг кўп битимлар қуйидаги акциялар бўйича тузилган:
Tesla (TSLA_KZ) – умумий суммаси 1 610,4 миллион тенгега 6 714 та транзакция;
Ford Motor Company (F_KZ) – умумий суммаси 220,7 миллион тенгега 6 017 та битим;
Intel Corporation (INTC_KZ) – умумий суммаси 1 108,9 миллион тенгега 5 135 та транзакция.
KASE инвесторларнинг асосий тоифалари орасида брокер-дилер ташкилотларининг улуши 36 фоизни, бошқа институционал инвесторларнинг улуши 0,1 фоиздан кам, бошқа юридик шахсларнинг улуши 26,2 фоизни, жисмоний шахслар улуши 37,8 фоизни ташкил этишини қайд этди. Норезидентларнинг улуши 0,6 фоизни ташкил этди.