Қозоғистонликлар Таиландга визасиз 30 кунга боришлари мумкин
ASTANA. Kazinform - ҚР Ташқи ишлар вазирлиги синов муддатидан сўнг Таиланд билан доимий асосда 30 кунлик визасиз режим жорий қилмоқчи.

Ўтган йил сентабрь ойидан 2024 йил 29 февралга қадар амалда бўлган синов муддати тугагандан сўнг Ҳукумат қарори лойиҳаси Ashyq НҲА порталида пайдо бўлди.
Ҳужжатга кўра, қозоғистонликлар Таиландга визасиз кирган кундан бошлаб 30 кун давомида саёҳат қилишлари мумкин.
“Бироқ Қозоғистон фуқаролари Таиландда 180 календарь кун ичида 90 кундан ортиқ бўлмаслиги керак”, — дейилади ҳужжатда.
Бу давлатда узоқ вақт қолишни истаган юртдошларимиз барибир виза олишлари керак бўлади.
Қозоғистон ҳудудида Таиланд фуқаролари учун ҳам худди шундай ҳолат яратилган. Шартномада визасиз режим қанча муддатга ва қайси ойларда узайтирилиши аниқланмаган.
Лойиҳа муҳокамаси 29 мартгача давом этади.