07:36, 02 Август 2023 | GMT +5
Қозоғистонликлар «Супер Ой»ни томоша қилишди
ALMATY. Kazinform – 1 августдан 2 августга ўтар кечаси қозоғистонликлар «Супер Ой»ни томоша қилишдан баҳраманд бўлишди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Супер Ой» ҳодисаси тўлин Ой ёки янги Ой перигей нуҳтасига етганда - Ой ва Ер бир-бирига энг яқин бўлганда содир бўлади.
Агар об-ҳаво очиқ бўлса, қозоғистонликлар исталган минтақадан ажойиб манзарадан баҳраманд бўлишлари мумкин эди.
«Kazinform»нинг Алматидаги фотомухбири алоҳида манзарани суратга олди.
Аввалроқ, 2023 йил август ойида астрономик жиҳатдан кам учрайдиган ҳодиса рўй бериши ҳақида хабар берган эдик: Ой бир ойда икки марта — 1 ва 31 августда тўлади. Бу сўнгги 42 йилдаги биринчи ҳодиса.
Муаллиф: Мира Тўлендиқизи