Август ойида Ой икки марта тўлади

None
ASTANA. Kazinform – 2023 йил августида ноёб астрономик ҳодиса рўй беради: Ой бир ойда икки марта – 1 ва 31 августда тўлади ва бу сўнгги 42 йил ичида биринчи марта содир бўлади, деб хабар беради Kazinform.

Бундай ҳолат 2000-2042 йиллар оралиғида фақат бир марта содир бўлади. Мутахассисларнинг тушунтиришича, иккита тўлин ой орасидаги вақт оралиғи 29,53 кун.

31 август куни бўлиб ўтадиган суперой пайтида ерликлар 2023 йилдаги энг катта тўлин ойни кўришлари мумкин бўлади. Шу куни ой перигейга (Ердан минимал масофа) яқинроқ бўлади.

Астрономларнинг фикрича, тўлин ой фазасининг Ой орбитасининг перигейига энг яқин мос келиши 2023 йил 31 августга тўғри келади. Ой 30 август куни соат 21:52 да ўз орбитаси перигелиясида бўлади. Тўлин ой фазаси эса Астана вақти билан 07:37 да содир бўлади. Бу ҳодисалар орасидаги фарқ 9 соат 45 минут.

Сўнгги хабарлар