Қозоғистонликлар шифокор маслаҳатини онлайн тарзда олишлари мумкин

None
ASTANА. Кazinform – ҚР Соғлиқни сақлаш вазирлиги «Амбулатория шароитида ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатиш қоидаларига» ўзгартиришлар киритиши мумкин, деб хабар беради Кazinform мухбири.

«Аshyq» НҲА порталида эълон қилинган ҳужжатга кўра, энди қозоғистонликларга қуйидаги мутахассислардан онлайн тарзда маслаҳат олиш имконияти тақдим этилган:

- Реабилитолог;

- Логопед;

- Психолог;

- Терапевт;

- Педиатр;

- Хирург;

- Акушер-гинеколог;

- Оториноларинголог;

- Кардиолог;

- Пульмонолог;

- Ревматолог;

- Невролог;

- Инфекционист;

- Аллерголог;

- Эндокринолог;

- Гастроентеролог;

- Офтальмолог;

- Гематолог;

- Нефролог;

- Уролог;

- Андролог;

- Геронтолог;

- Дерматовенеролог;

- Иммунолог;

- Травматолог-ортопед.

«Лойиҳа Қозоғистон Республикаси Президентининг «Адолатли Қозоғистон – барчамиз ва ҳар биримиз учун» сайловолди дастурини амалга ошириш бўйича топшириғини бажариш доирасида амалга оширилмоқда. «Ҳозир ва ҳамиша» Ҳаракат режасининг 101-банди телемедицина орқали аҳолининг яшаш жойларида тиббий хизматлардан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш бўйича ишлаб чиқилган», — дея изоҳ берилган вазир буйруғига.

Ҳужжат 25 апрелга қадар жамоатчилик муҳокамаси учун тақдим этилади.

Муаллиф: Алихан Асқар


Сўнгги хабарлар
telegram