Қозоғистонликлар шашка бўйича жаҳон чемпионатида медаллар қўлга киритди

None
NUR-SULTAN. Kazinform – Болгарияда шашка бўйича жаҳон чемпионати бўлиб ўтди. 9 ёшгача бўлган ўғил болалар ўртасида рапид йўналиш бўйича қозоғистонлик Алтинай Саматова жаҳон чемпиони, 14 ёшгача бўлган ўғил болалар ўртасида Айбек Есенғалиев «кумуш», 20 ёшгача бўлган ўсмирлар ўртасида Есбол Еренғайип «бронза» медалига сазовор бўлди, дея хабар беради Kazinform ҚР Маданият ва спорт вазирлиги матбуот хизматига таяниб.

27 ёшгача блиц бўйича Алтинай Жумағалдиева жаҳон чемпиони бўлди, Алтинай Саматова ҳам «олтин», 17 ёшгача блиц бўйича Тоғжан Тажибекова «кумуш» медални қўлга киритди.

Классик баҳсларда ҳам Алтинай Саматова «олтин» медални қўлга киритиб, ўз ёшида мутлақ чемпион бўлди, 17 ёшгача - Тоғжан Тажибекова «олтин», 14 ёшгача - Айбек Есенғалиев «бронза» медалини қўлга киритди.

Ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионати давомида эркаклар ва аёллар ўртасида жамоавий жаҳон чемпионати параллел равишда ўтказилди. Алтинай Жумағалдиева ва Тоғжан Тажибекова икки йўналишда «бронза» медали соҳиби бўлди: блиц ва классика.

Фото: prosports.kz

Сўнгги хабарлар
telegram