Қозоғистонликлар шартнома асосидаги ҳарбий хизматга онлайн тарзда ёзилишлари мумкин бўлади
ASTANA. Kazinform - Қозоғистонликлар шартнома асосидаги ҳарбий хизматга онлайн ёзила олади, деб хабар беради Кazinform агентлиги мухбири.
Хизмат (сервис)27 августдан ишга туширилади. Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги ва Рақамлаштириш вазирликларининг қўшма буйруғида айтилади.
Хоҳлаганлар Қуролли Кучлар, Чегара хизмати ва Миллий гвардияда шартнома асосида хизмат қилиш имкониятига эга бўлади.
Шу билан бирга, ҳарбий хизматга қизиқувчилар ҳарбий хизматга кириш вақтида бўш иш ўринларини ўрганиши ва маошини ҳисоблаб чиқиши мумкин.
Шартнома бўйича хизматга кириш учун аризачи Jauynger.gov.kz веб-сайтига кириши ва у ерда рўйхатдан ўтиши, ариза тўлдириши ва Мудофаа вазирлигига юбориши керак.
Агар талаблар бажарилса, текширувдан сўнг фуқаро тиббий кўрикдан ва психологик тестдан ўтиши керак.