Қозоғистонликлар Сейшел оролларига 30 кун давомида визасиз боришлари мумкин

ҚР Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Айбек Смадияров Қозоғистон ва Сейшел ороллари ўртасида 30 кунлик визасиз режим кучга кирганини маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

сейшел
Фото: Pixabay

“2023 йил 22 сентябрда Нью-Йоркда имзоланган Қозоғистон Республикаси Ҳукумати ва Сейшел ороллари Ҳукумати ўртасида виза талабларидан ўзаро озод қилиш тўғрисидаги битим 2024 йил 6 январдан кучга кирди. Битимнинг биринчи моддасига кўра, икки давлат фуқаролари бошқа аҳдлашувчи томон ҳудудига бир ёки бир нечта ташриф, жўнаб кетиш, транзит ва вақтинчалик ташрифлар учун виза талабларидан озод қилинади. Шу билан бирга, фуқароларнинг чегарани кесиб ўтган пайтдан бошлаб икки давлат ҳудудида бўлиш муддати 30 календарь кунидан, 180 календарь куни давомида эса жами 90 календарь кундан ошмаслиги керак”, -деди ТИВ расмий вакили.

Унинг сўзларига кўра, қозоғистонликлар қайд этилган ҳудудга боришдан олдин у ерда қанча кун бўлишларини аниқ режалаштиришлари керак.

“Агар Қозоғистон фуқаролари Сейшел оролларида 30 кундан ортиқ қолишни истасалар, тегишли тоифадаги Сейшел ороллари визасини олиш учун олдиндан мурожаат қилишлари керак”, - деди Айбек Смадияров.

Муаллиф: Есимжан Нақтибай

Сўнгги хабарлар