Қозоғистонликлар Оталар кунини нишонламоқда

әке
Фото: maqat-tynysy.kz

ASTANA. Kazinform – Қозоғистонда Оталар куни нишонланмоқда.

Байрам доирасида мамлакат бўйлаб 600 дан ортиқ тадбир ўтказилиши режалаштирилган.

“Форумлар, “Отам – менинг қўрғоним”, “Отам – менинг фахрим” фототанлови, спорт мусобақалари ташкил этилмоқда. Шу билан бирга, ижтимоий тармоқларда “Менинг отам – энг яхши одам” акцияси ҳам йўлга қўйилади”, – дея маълум қилди Қозоғистон Республикаси Маданият ва ахборот вазирлиги.

Эслатиб ўтамиз, Қозоғистон Республикаси Ҳукумати раҳбари томонидан 2023 йил 1 июнь куни имзоланган қарорга кўра, Қозоғистонда Оталар куни июнь ойининг учинчи якшанбасида нишонланади. Мамлакатда оилавий қадриятларни улуғлаш, оила ва таълим институтини мустаҳкамлаш мақсадида дунёнинг кўплаб мамлакатларида нишонланадиган “Оналар куни” ва “Оталар куни” расмий байрамлари бекитилди. Оналар куни – май ойининг иккинчи якшанбаси, Оталар куни – июнь ойининг учинчи якшанбаси.

Сўнгги хабарлар
telegram