Қозоғистонликлар ногиронлик ва боқувчисини йўқотганлик учун 402 миллиард тенгедан ортиқ нафақа олди

2022 йил ноябр ойида ногиронлик бўйича давлат ижтимоий нафақаларини тўлаш учун республика бюджетидан 28,5 миллиард тенге, боқувчисини йўқотганлик учун 9,3 миллиард тенге ажратилди.
2022 йил 1 декабр ҳолатига ногиронлик бўйича давлат ижтимоий нафақаси олувчилар сони 527,7 минг кишини, боқувчисини йўқотганлар эса 184,3 минг нафарни ташкил этади.
Ногиронлик ва боқувчисини йўқотганлик бўйича давлат ижтимоий нафақаларининг миқдори ногиронлик гуруҳига ва сабабига, вафот этган (ҳалок бўлган) боқувчисининг қарамоғида бўлганлар сонига, шунингдек, «Республика бюджети тўғрисида»ги қонунда белгиланган тегишли молиявий йил учун яшаш минимумига боғлиқ.
2022 йил 1 декабр ҳолатига ногиронлик бўйича давлат ижтимоий нафақаларининг ўртача миқдори 54 062 тенгени, боқувчисини йўқотганлик учун давлат ижтимоий нафақалари 50 368 тенгени ташкил этди.
Шу билан бирга, ногиронлиги ва боқувчисини йўқотганлик бўйича давлат ижтимоий нафақалари миқдори энг кам яшаш минимуми ошиши муносабати билан 2023 йил 1 январдан бошлаб 8,5 фоизга оширилади.