Қозоғистонликлар май ойида неча кун дам олади

NUR-SULTAN. Kazinform - Қозоғистонликлар 2022 йилнинг май ойида учта байрамни нишонлайди, деб хабар беради Kazinform.
None
None

Бу 1 май – Қозоғистон халқи бирлиги куни, 7 май – Ватан ҳимоячилари куни ва 9-май – Ғалаба куни.

1 май якшанба кунига тўғри келгани боис 2 май яна дам олиш куни сифатида қўшилади.

Май Ватан ҳимоячилари куни шанба кунига тўғри келади, шунинг учун яна бир дам олиш куни 10 май бўлади. Қозоғистонликлар 9 май – Ғалаба куни, яъни 7-10-май кунлари тўрт кун дам олади.

Шундай қилиб, май ойида дам олиш кунларининг умумий сони беш кунлик иш ҳафтаси учун 12 кун ва олти кунлик иш ҳафтаси учун 8 кун бўлади.

Сўнгги хабарлар