Қозоғистонликлар Ливандан эсон-омон қайтди

ASTANA. Kazinform - Яқин Шарқдаги вазиятнинг кескинлашуви муносабати билан Президент Қасим-Жомарт Тоқаевнинг топшириғига биноан, Қозоғистоннинг тегишли давлат органлари кўмагида Қозоғистон Республикаси фуқаролари ва уларнинг оила аъзолари Ливандан эвакуация қилинди. Бу ҳақда Kazinform агентлиги ҚР Ташқи ишлар вазирлигига таяниб хабар беради.

СІМ
Фото: СІМ баспасөз қызметі

«Бу операция Истанбул ва Дубай шаҳарлари орқали амалга оширилди. Натижада 2024 йил 17 октябрдан 31 октябрга қадар 41 киши Байрутдан Астана ва Алмати шаҳарларига эсон-омон қайтарилди», - дейилади ҚР ТИВ хабарида.

Эвакуация жанговар ҳудудда қолган Қозоғистон Республикаси фуқароларининг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида амалга оширилди.

Сўнгги хабарлар