Қозоғистонликлар Қирғизистонга энг кўп келган сайёҳлар қаторига киради

None
BISHKEK. Kazinform – 2022 йилда COVID-19 пандемиясининг оқибатларидан сўнг Қирғизистонда туризм аста-секин тикланмоқда, бу 2021 йилга нисбатан хориждан келганлар сони 2 баробардан кўпроққа ошганини кўрсатмоқда, дея хабар беради Kazinform мухбири.

Қирғизистон Республикаси Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2022 йилнинг 9 ойида Қирғизистонга яқин ва узоқ хориждан қарийб 5 миллион нафар хорижлик келган бўлса, шундан 4 миллион 821 минг нафари (97 фоизи) МДҲ давлатларидан келган сайёҳлардир.

Чет эллик сайёҳлар томонидан чегарани кесиб ўтишнинг энг катта улуши Ўзбекистонга тўғри келади – 3 миллион 5 минг (60,2 фоиз), Қозоғистон – 1 миллион 319 минг (26,4 фоиз), Россия Федерацияси – 479 минг (9,6 фоиз).

МДҲдан ташқари давлатлардан келган меҳмонлар оқими ҳам қарийб икки баравар кўпайди ва қарийб 172 минг (3%) кишини ташкил этди, улар орасида асосан Туркиядан – 42,4 минг, Ҳиндистондан – 15,9 минг, Германиядан – 14,5 минг, АҚШдан – 11,3 минг, Покистондан - 11 минг, Жанубий Кореядан - 6,7 минг, Хитойдан - 6,2 минг, Саудия Арабистондан - 5,3 минг, Мўғулистондан - 4,8 минг, Беларусьдан - 4,5 минг, Франциядан - 4,4 минг, Буюк Британиядан - 4,2 минг, БААдан - 4,1 минг, Украинадан - 4,1 минг, Озарбайжондан – 3,9 минг, Тожикистондан – 3,5 минг сайёҳ келган.




Муаллиф: Гулмира Абдрахманова


Сўнгги хабарлар
telegram