Қозоғистонликлар каратэ бўйича Марказий Осиё чемпионатида энг яхши натижага эришди

ASTANA. Kazinform - Самарқанд шаҳрида (Ўзбекистон) каратэ (WKF) бўйича IX Марказий Осиё чемпионати бўлиб ўтди. Мусобақада 6 давлатдан 1000 дан ортиқ спортчи иштирок этди. Совринлар ката ва кумитэ йўналишларида 10 ёшдан катта бўлган бир неча ёш гуруҳларида ўйналди, дея хабар беради Каzinform агентлиги Қозоғистон Республикаси Туризм ва спорт вазирлиги Спорт ва жисмоний тарбия қўмитаси матбуот хизматига таяниб.

Каратэ
Фото: ҚР Туризм ва спорт вазирлигининг Спорт ва жисмоний тарбия қўмитаси

Чемпионат якунига кўра, Қозоғистон терма жамоаси жамоавий баҳсда ишончли тарзда биринчи ўринни эгаллади. Спортчилар 39 олтин, 30 та кумуш, 47 та бронза медалини қўлга киритди.

Ўзбекистон терма жамоаси 22 та олтин, 29 та кумуш, 58 та бронза медали билан иккинчи ўринни эгаллади.

Кучли учликни Туркманистон терма жамоаси 6 та олтин, 7 та кумуш ва 20 та бронза медали билан якунлади.

Қирғизистон терма жамоаси тўртинчи, Эрон терма жамоаси бешинчи, Тожикистонлик каратэчилар олтинчи ўринни эгаллади.

Сўнгги хабарлар