Қозоғистонликлар қаерда ишлайди: энг йирик аҳоли бандлиги соҳалари маълум қилинди
ASTANA. Kazinform - 2026 йилнинг II чорагида Қозоғистон иқтисодиётида 9,4 миллион киши меҳнат қилган. Миллий статистика бюроси қозоғистонликларнинг катта қисми қайси соҳаларда ишлашини маълум қилди, деб хабар беради Kazinform агентлиги.
Аҳоли бандлиги бўйича ўтказилган танланма социологик сўровнома натижаларига кўра, 2026 йилнинг II чорагида Қозоғистон иқтисодиётининг турли соҳаларида 9,4 миллион киши банд бўлган. Шундан 7,3 миллион киши ёлланма асосида ишлаган, яна 2,1 миллион киши мустақил меҳнат қилган.
Банд аҳолининг энг катта улуши қуйидаги соҳаларга тўғри келади:
- савдо — 16,8%;
- таълим — 13,3%;
- саноат — 12,4%;
- қишлоқ хўжалиги — 10,5%;
- транспорт ва омборхона хўжалиги — 7,1%;
- қурилиш — 6,8%;
- соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар — 6,6%.
2025 йилнинг II чораги билан солиштирганда, қатор соҳаларда бандлар сони ошган. Энг катта ўсиш кўчмас мулк билан боғлиқ операциялар соҳасида — 37 минг киши, таълим соҳасида — 31,1 минг киши, соғлиқни сақлаш соҳасида эса 21,2 минг кишини ташкил этган.
Шунингдек, санъат, кўнгилочар тадбирлар ва дам олиш соҳаларида иш билан (или «банлиги таъминаланганлар сони») таъминланганлар сони 15,1 минг кишига, профессионал, илмий ва техник фаолият соҳасида 7,7 минг кишига, молиявий ва суғурта фаолияти соҳасида эса 7,4 минг кишига ошган.