Қозоғистонликлар июнь ойида неча кун дам олишади

ASTANA. Kazinform - Июнь ойида қозоғистонликлар мусулмонлар байрами - Қурбон ҳайит байрамини нишонлайдилар. Бу йил у 17 июнь, душанбага тўғри келади ва дам олиш кунидир, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Қазақстандықтар маусым айында қанша күн демалады
Фото: Kazinform

Қурбон ҳайити мусулмон тақвими бўйича сўнги – Зулҳижжа ойининг 10 санасида, рамазон ҳайити байрамидан 70 кун ўтиб нишонланадиган байрамдир.

Шу тариқа, июнь ойида қозоғистонликлар қўшимча дам олиш кунига эга бўлади.

Умуман олганда беш кунлик иш ҳафтаси учун бу ойда 11 кун дам олиш куни белгиланган. Олти кунлик иш ҳафтаси учун эса — 6 кун.

Сўнгги хабарлар