17:35, 20 Июнь 2023 | GMT +5
Қозоғистонликлар июль ойида 11 кун дам олади
ASTANA. Kazinform – Қозоғистонликлар июль ойида 11 кун дам олади, деб хабар беради Kazinform.
Иш вақтидан оқилона фойдаланиш мақсадида 2023 йил 1 июль – шанба дам олиш куни 7 июль – жума кунига ўзгартирилди.
Шундай қилиб, беш кунлик иш ҳафтасида қозоғистонликлар 2023 йилда Астана куни муносабати билан 6, 7, 8 ва 9 июль кунлари, яъни тўрт кун кетма-кет дам олади.
1 июль, шанба иш куни бўлади.