Қозоғистонликлар ҳар йили 40 миллион марта онлайн давлат хизматларига мурожаат қилишади
ASTANA. Kazinform - Рақамли ҳукуматни қўллаб-қувватлаш маркази қозоғистонликлар қайси давлат онлайн хизматларига кўпроқ мурожаат этшини маълум қилди, деб хабар беради Кazinform мухбири.

Марказ маълумотларига кўра, ҳар йили Қозоғистон фуқаролари томонидан электрон ҳукуматга 40 миллионга яқин сўровлар келиб тушмоқда.
Қайд этилишича, ушбу давлат хизматларини кўрсатиш одатий жараён бўлиб, сунъий интеллект ёрдамида автоматлаштирилиши мумкин.
- Ҳар йили энг оммабоп хизмат кўчмас мулк билан боғлиқ маълумотларни тақдим этиш бўлиб бўлиб, улар умумий кўрсаткичнинг қарийб 25 фоизини ташкил қилади, — дейилади Марказ хабарида.
Бундан ташқари, eOtinish электрон мурожаатлар сайти ишга тушганидан буён 7 миллионга яқин мурожаат келиб тушган. Кўпинча қозоғистонликлар солиқ маъмурияти ва суд ишларига оид саволларни юборишади.