08:11, 03 Апрель 2023 | GMT +6
Қозоғистонликлар халқаро турнирда 11 медални қўлга киритди
ASTANA. Kazinform – Озарбайжон пойтахти Бокуда Ҳайдар Алиев таваллудининг 100 йиллигига бағишланган бокс бўйича ўсмирлар ўртасидаги халқаро турнир якунланди, деб хабар беради Kazinform мухбири.
Мусобақа якунида қозоғистонлик спортчилар 11 та медални қўлга киритди. Улардан 3 таси олтин, 3 таси кумуш, 5 таси бронза.
Терма жамоадан Ержан Изтилеуов (52 кг), Тагир Сатаев (63 кг), Жасулан Бердали (70 кг) ўз вазнларида чемпион бўлди.
Игорь Соловьёв (63 кг), Бекарис Нурмукан (66 кг), Бексултан Қайратули (80 кг дан юқори) кумуш медал соҳиби бўлишди.
Рамазан Оринбасар (50 кг), Асқар Қуаниш (63 кг), Мухит Нурқабил (57 кг), Бахитжан Айтмуқанов (75 кг), Аният Тилеужан (80 кг) бронза медалларини қўлга киритди.
Муаллиф: Адилжан Умбет