12:46, 29 Апрель 2023 | GMT +5
Қозоғистонликлар дзюдо бўйича Осиё кубогини муваффақиятли бошладилар
ASTANA. Kazinform – Дзюдо бўйича Қозоғистон терма жамоаси Қувайтда ўтказилаётган Осиё кубогида 2 та олтин медални қўлга киритди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

Қувайтда дзюдо бўйича эркаклар ва аёллар ўртасида Осиё кубоги бўлиб ўтяпти. Мусобақанинг биринчи кунида Қозоғистон терма жамоаси 2 олтин, 2 кумуш ва 3 бронза медалини қўлга киритди.
Терма жамоа вакилларидан Ержан Еренғайипов (60 кг) ва Айболат Истибай (66 кг) шоҳсупанинг энг юқори поғонасидан жой олди.
Қанат Сейилхан (60 кг) ва Нурайлим Сарсенбек (52 кг) кумуш, Молдаш Кемелбек (66 кг), Болат Билал (66 кг) ва Ислом Тоатасин (73 кг) кучли учликка якун ясади.
Ушбу мусобақага Осиёнинг 27 давлатидан 150 дан ортиқ татами усталари келган.
Мусобақа 29 апрель куни якунланади.
Эслатиб ўтамиз, бунгача парадзюдочи Ерғали Шамей Осиё чемпиони бўлганди.
Муаллиф: Адилжан Умбет