Қозоғистонликлар декабрь ойида неча кун дам олади

ASTANА. Kazinform - Декабрь ойида Қозоғистонда 5 кунлик иш ҳафтасида ишлаётган фуқаролар - 10 кун, 6 кунлик иш ҳафтасида ишлаётган фуқаролар эса 6 кун дам олади.

Қозоғистонликлар декабр ойида неча кун дам олади
Фото: Мақсат Шағирбаев/Kazinform

Декабрь ойининг асосий байрами 16 декабрь - Мустақиллик куни душанбага тўғри келади. Байрам муносабати билан 5 кунлик иш ҳафтасида ишлаётган фуқаролар 14, 15, 16 декабрь кунлари кетма-кет уч кун дам олади. 6 кунлик иш ҳафтасида ишлаётганлар учун тақвимга кўра, 14 декабрь иш куни, 15 ва 16 декабрь эса байрам кунлари ҳисобланади.

Йилнинг охири 31 декабрь - иш куни.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилда мамлакатда бир қанча касб байрамлари пайдо бўлди. 14 август - жанговар тайёргарлик бўйича мутахассис куни Қозоғистон Республикаси Қуролли Кучларининг касб байрамлари рўйхатига киритилди.

1 октябрь - Қозоғистон Республикаси Олий таълим ходимлари куни.

Сўнгги хабарлар