Қозоғистонликлар Буюк Британиянинг баъзи шаҳарларига бормагани маъқул – элчихона
ASTANA. Kazinform – Қозоғистон Республикасининг Буюк Британия ва Шимолий Ирландия Бирлашган Қироллигидаги элчихонаси Буюк Британиянинг бир қатор ҳудудларига ташриф буюриш бўйича тавсиялар берди.
“Мамлакатнинг айрим ҳудудларидаги вазият кескинлиги муносабати билан Қозоғистон фуқароларига Ротерхэм, Болтон, Блэкпул, Халл, Бристоль, Сток-он-Трент, Белфаст, шунингдек, Манчестер ва Ливерпуль яқинидаги шаҳарларга ушбу ҳудудлардаги вазият барқарорлашгунча вақтинча бормаслик тавсия этилади. Айни пайтда қайд этилган аҳоли пунктларида бўлган Қозоғистон фуқароларидан хавфсизлик чораларига риоя қилишларини, ҳушёр ва эҳтиёт бўлишларини, одамлар гавжум жойларга бормасликларини, сўнгги янгиликларни кузатиб боришларини ҳамда Қозоғистоннинг Буюк Британиядаги элчихонасига мурожаат қилишларини сўраймиз”, – дейилади элчихонанинг Instagramдаги саҳифасида эълон қилинган хабарда.
Қўшимча ва шошилинч маълумот учун Буюк Британиядаги Қозоғистон Республикаси фуқаролари ва Қозоғистондаги қариндошлари учун фавқулодда алоқа линиялари мавжуд.
Қозоғистон Республикасининг Буюк Британиядаги элчихонаси билан алоқалар
+44 7900 511 535 (мобиль телефон)
Электрон почта: [email protected]