Қозоғистонликлар бокс бўйича халқаро турнирда тўққизта олтин медални қўлга киритди

ALMATY. Kazinform - Алмати шаҳрида бокс бўйича Олимпия ўйинлари чемпиони Ермахан Ибраимов соврини учун ёш қизлар ўртасидаги турнир бўлиб ўтди, деб хабар беради Kazinform агентлиги Sports.kzга таяниб.

Бокс
Фото: Sports.kz

Турнирда жами 113 нафар спортчи ўн икки вазн тоифасида – 48 кгдан +81 кггача бўлган вазн тоифасида медаллар учун кураш олиб борди.

2006-2007 йилда туғилган қизлар учун мазкур турнир бўлажак ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатига тайёргарлик босқичи бўлди.

Мусобақа натижасида Қозоғистон тўққизта олтин медални қўлга киритди: Бағжан Отинбай (52 кг), Лия Абдуллаева (54 кг), Аяжан Сидиқ (57 кг), Толғанай Қасимхан (63 кг), Дина Шанапек (66 кг), Алмира Абдураимова (70 кг), Шуғила Налибай (75 кг), Аружан Зейнуллаева (81 кг) ва Панар Сейтханқизи (+81 кг) чемпион бўлди.

Сўнгги хабарлар