Қозоғистонликлар «баурсақ» пишириш бўйича Гиннеслар китобига кирдилар

ASTANA. Kazinform - Ушбу рекордни ўрнатиш учун Қостанай вилоятининг Камисти қишлоғи аҳолиси “Баурсақ-фест” фестивалини ташкил этди, унда 60 та ташкилот иштирок этди, дея хабар беради Kazinform агентлиги Jibek Jolyга таяниб.

Казахстанское село попало в книгу Гиннесса за выпечку рекордного количества баурсаков
Фото: Jibek Joly

Қишлоқ марказида дала ошхонаси ташкил этилиб, ўнлаб қозон ўрнатилди. Аёллар хамир билан ишлаганда, эркаклар олов ёқдилар. Тайёр баурсақларни ўтовда йиғди. 

Рекордни ёзиб олиш ва тасдиқлаш учун ҳудудга Қозоғистон Гиннеснинг рекордлар китобининг расмий вакили етиб келди. Ҳаммаси бўлиб камистликлар 2 минг 339 килограмм 650 грамм “баурсақ” пиширишга муваффақ бўлдилар. Қозоғистонда бундай ҳажмда “баурсақ” пиширилмаган. Фестиваль интернетда тарқалди, ижтимоий тармоқларда ҳазиллар қилинмоқда – бироқ баурсақларни тез ейиш учун рақобат бўлмайди.

Бу қостанайликларнинг биринчи жаҳон рекорди эмас. Ўтган йили улар бир кунда қордан 2300 та «одам» ясаган ва Гиннеснинг рекордлар китобига кирганлар.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, Қозоғистонлик ҳунармандлар кўрпача тикиш бўйича жаҳон рекордини ўрнатгани ҳақида хабар берилган эди.

Сўнгги хабарлар