Қозоғистонликлар 2024 йил 1 январдан махсус ижтимоий тўловларни оладилар

Қозоғистонликлар 2024 йил 1 январдан махсус ижтимоий тўловларни оладилар
Фото: Мухтор Холдорбеков/ Kazinform

2024 йил 1 январдан Қозоғистонда зарарли меҳнат шароитида ишлайдиган ишчилар учун 55 ёшдан бошлаб пенсия ёшига қадар махсус ижтимоий нафақалар жорий этиш режалаштирилмоқда. Реестр лойиҳасига қўшимчалар Қозоғистон Республикаси Рақамли ривожланиш, инновациялар ва аэрокосмик саноат вазирлиги томонидан тайёрланди, деб хабар беради Кazinform мухбири.

— Давлат раҳбарининг 2023 йил 1 сентябрдаги “Адолатли Қозоғистоннинг иқтисодий йўналиши” Қозоғистон халқига Мурожаатини амалга ошириш мақсадида 2024 йил 1 январдан бошлаб саноат ривожига қўшган катта ҳиссаси ва ходимнинг соғлиғига этказилган зарар даражасини ҳисобга олган ҳолда зарарли меҳнат шароитида ишлайдиган ишчилар учун 55 ёшдан бошлаб пенсия ёшига етгунга қадар махсус ижтимоий тўловлар жорий этилиши режалаштирилмоқда, - дейилади Ashyq НҲАда эълон қилинган матнда.

Ёндашувлар “Қозоғистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига жамоат бирлашмалари масалалари бўйича ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси доирасида ишлаб чиқилган.

Қонун лойиҳаси Қозоғистон Республикаси Парламенти Сенатида кўриб чиқилмоқда.

Ҳужжат лойиҳаси 20 декабрга қадар жамоатчилик муҳокамаси учун Ashyq НҲА веб-сайтига жойлаштирилди.

Сўнгги хабарлар
telegram