19:13, 22 Апрель 2022 | GMT +5
Қозоғистонлик Жулдиз Ешимова кураш бўйича Осиё чемпионати бронза медали соҳибига айланди
NUR-SULTAN. Kazinform - Қозоғистон аёллар кураши терма жамоаси Улан-Баторда бўлиб ўтаётган Осиё чемпионатида навбатдаги бронза медалини қўлга киритди, дея хабар беради Kazinform Оlympic.kzга таяниб.

Аёллар курашида 53 килограммгача бўлган вазн тоифасида Жулдиз Ешимова мусобақанинг бронза медали соҳибига айланди.
Рағбатлантириувчи финалда у эрталабки йиғиндаёқ жанг ўтказган Ўзбекистон вакили Аытенге Кеунимжаева билан яна учрашди. Ҳар икки учрашув 5:1 ҳисобида қозоғистонликнинг ғалабаси билан якунланди.
Ж.Ешимованинг бронза медали қозоғистонлик курашчиларнинг Мўғулистондаги Осиё чемпионатидаги 13-медали, Қозоғистон аёллар терма жамоасининг эса қитъа чемпионатидаги 4- медалидир. Қизлар тўртта совринни қўлга киритди – иккита «олтин» ва иккита «бронза».