14:55, 24 Апрель 2023 | GMT +5
Қозоғистонлик жиу-житсу усталари Парижда ўтказилган Grand Slam турнирида иккита олтин медални қўлга киритди
ASTANА. Кazinform – Қозоғистонлик жиу-житсу усталари Парижда бўлиб ўтган Grand Slam турнирида иккита олтин медални қўлга киритди, деб хабар беради Кazinform мухбири.

«Спортни ривожлантириш дирекцияси» матбуот хизмати хабарига кўра, Франция пойтахтида бўлиб ўтган «Paris Grand Slam 2023» халқаро мусобақасида Қозоғистон 2 та олтин ва 1 та кумуш медални қўлга киритди.
Мазкур мусобақада Қозоғистондан 11 нафар спортчи иштирок этди. Мусобақанинг биринчи кунида 69 кг вазн тоифасида не-ваза баҳсларида қатнашган Мансур Ҳабибулла шоҳсупага кўтарилди. Файтинг бўйича Самат Сарсенули (56 кг) олтин, Ғибрат Амирше (56 кг) кумуш медални қўлга киритди.
Уч кун давом этган мусобақада 26 давлатдан 900 нафар спортчи куч синашди.
Фото: instagram.com/drs_kz
Муаллиф: Ғайсағали Сейтақ