Қозоғистонлик Женис Нурлибаев жиу-житсу бўйича икки карра жаҳон чемпиони бўлди

None
ATYRAU. Кazinform - Атираулик спортчи жиу-житсу бўйича икки карра жаҳон чемпиони бўлди, деб хабар беради Кazinform мухбири.

Атирау вилояти Жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси матбуот хизмати хабарига кўра, Мўғулистонда жиу-житсу бўйича жаҳон чемпионати бўлиб ўтмоқда.

«15 июль куни Мўғулистонда катталар ва фахрий спортчилар ўртасида жаҳон чемпионати бошланди. Жаҳон мусобақасида 41 давлатдан 500 нафар спортчи ғолиблик учун куч синашмоқда. Спортчилар ўртасида Қозоғистон шарафини 56 кг вазнда атираулик Женис Нурлибаев ҳимоя қилди. У барча рақиблари устидан ғалаба қозониб, жиу-житсу бўйича икки карра жаҳон чемпиони бўлди», — дейилади бошқарма матбуот хизмати хабарида.

photo

Бу Женис Нурлибаевнинг жаҳон мусобақаларидаги иккинчи ғалабаси бўлди. У 2021 йилда Бирлашган Араб Амирликлари пойтахти Абу-Дабида спортнинг ушбу тури бўйича ўтказилган жаҳон чемпионатида илк олтин медални қўлга киритди.

Атираулик яна уч нафар спортчи Мўғулистонда ўтказилган жаҳон чемпионатида муваффақиятли иштирок этди. Улардан бири – аёллар ўртасидаги баҳсларда иштирок этган Айгерим Тўреғожина кумуш медални қўлга киритди.

Шунингдек, Атираулик фахрий спортчи Русланхан Мадиханов ҳам жаҳон чемпиони унвонига сазовор бўлди. Яна бир фахрий спортчи – Атирау вилояти жиу-житсу федерацияси президенти Есенғалиев Айбар бронза медалини қўлга киритди.

Муаллиф: Бек Мустафа


Сўнгги хабарлар