10:12, 02 Ноябрь 2023 | GMT +5
Қозоғистонлик жаҳон чемпиони ойнинг энг яхши курашчиси деб топилди
Тирана (Албания) шаҳрида ўтказилган ёшлар (23 ёшгача) жаҳон чемпионатида юнон-рум кураши бўйича ўтказилган мусобақада қозоғистонлик Султан Асетули эркаклар ўртасидаги энг яхши курашчи деб топилди. 67 килограмм вазн тоифасида қозоғистонлик полвон энг яхши натижага эришди.
Аёллар ўртасида америкалик Эмит Элор ойнинг энг яхши спортчиси деб топилди: у сўнгги жаҳон чемпионатида ҳам олтин медални қўлга киритиб, 72 килограммгача бўлган вазн тоифасида эркин кураш бўйича мусобақанинг энг яхшисига айланди.