09:19, 08 Ноябрь 2021 | GMT +5
Қозоғистонлик жаҳон чемпиони ўзбекистонлик боксчини мағлуб этиб, жаҳон рейтингида кўтарилди
NUR-SULTAN. Kazinform - Қозоғистонлик боксчи Бекзад Нурдаулетов (3-0, 1 КО) Aқтауда бўлиб ўтган бокс кечасида ғалаба қозониб, BoxRеc.cоm рейтингидаги ўрнини яхшилади, деб хабар беради Kazinform Sports.kzга таяниб.
Саккиз раунд якунига кўра, Б. Нурдаулетов ўзбекистонлик Фаррух Жўраев (6-5-1, 2 КО) устидан ҳакамларнинг якдил қарорига кўра ғалаба қозонди ва BохRеc рейтингида ярим ўрта вазн тоифасида 12 ўринга: 134-ўриндан 122-ўринга кўтарилди.
Эслатиб ўтамиз, Бекзад Нурдаулетов ўтган йилнинг октябр ойидан буён касбий бокс билан шуғулланиб келаётганди. Шунингдек, у танзаниялик Иброҳим Маоколуни (14-11-1, 9 КО) ва нигериялик Кабиру Товолавини (15-4, 12 КО) нокаутга учратди. Б. Нурдаулетовнинг ҳаваскор боксдаги энг яхши натижасига келсак, у 2019 йили Екатеринбургда бўлиб ўтган жаҳон чемпионатида олтин медални қўлга киритди.