Қозоғистонлик Юлия Путинцева Истанбул турнирининг иккинчи босқичига чиқди

Қозоғистонлик теннисчи илк учрашувини дунёнинг 57-ракеткаси Польша вакили Магда Линет билан ўтказди.
Бунгача рақиблар беш марта тўқнаш келишган, шундан тўрттасида М.Линет ғалаба қозонган.
Бу сафар биринчи партияда Путинцева 4:1 ҳисобида олдинга чиқиб олди. Польшалик қиз ҳам ортда қолмади ва ҳисобни тенглаштирганига қарамай, қозоғистонлик теннисчи тай-брейкда муваффақиятли ўйнади - 7:6 (8:6).
Иккинчи сетда Юлия 6:4 ҳисобида ғалаба қозонди.
Икки соату 8 дақиқа давом этган кескин баҳсда Путинцева 9 та брейк-пойнтнинг бештасини ва 1 та эйсдан фойдаланди.
Соврин жамғармаси 239 477 доллар бўлган турнирнинг чорак финалига Путинцева дунёнинг 76-ракеткаси швециялик Ребекка Петерсон билан куч синашади. У дунёнинг 23-ракеткаси, турнирнинг 1-ракеткаси бельгиялик Элизе Мертенсни мағлубиятга учратди. Ҳисоб 5:7, 1:4 бўлганида Э.Мертенс мусобақани давом эттиришдан бош тортди.
Муаллиф: Елжан Ерали