Қозоғистонлик Юлия Путинцева Абу-Дабидаги асосий турнирга йўлланма олди

ASTANА. Кazinform – Дунё рейтингида 45-ўринни эгаллаб турган қозоғистонлик Юлия Путинцева Абу-Дабидаги WТА 500 турнирига йўлланма олди, деб хабар беради Кazinform мухбири.
None

Ю.Путинцева саралаш баҳсларининг финалида жаҳон рейтингида 152-ўринни эгаллаб турган ўзбекистонлик Нигина Абдураимовага қарши рингга чиқди.

Қозоғистонлик теннисчи 6:2, 6:2 ҳисобида зафар қучди. Бир соатдан ортиқ давом этган мусобақада у 3 та эйс амалга оширди ва 13 та брейк-пойнтдан 7 тасини қайд этди. Н.Абдураимова 2 эйс, 3 брейк билан чекланди.

Шундай қилиб, Ю.Путинцева 6-12 феврал кунлари бўлиб ўтадиган асосий мусобақага йўлланма олди. Унинг биринчи босқичдаги рақиби кейинроқ маълум бўлади.

Мазкур учрашувда Қозоғистоннинг биринчи, дунёнинг 10-ракеткаси Елена Рибакина ҳам иштирок этади. Рейтинги юқори бўлгани учун у мусобақани иккинчи босқичдан бошлайди.

Муаллиф: Ғайсағали Сейтақ


Сўнгги хабарлар