Қозоғистонлик йўлчилар канадалик ҳамкасблари тажрибасини ўрганади

Қозоғистонлик йўлчилар канадалик ҳамкасблари тажрибасини ўрганади
Фото: Транспорт вазирлиги

ASTANА. Кazinform – ҚР Транспорт вазир Марат Қарабаев Канаданинг Монреаль шаҳрига амалий ташрифи давомида Халқаро фуқаро авиацияси 14-аэронавигация конференцияси (AN-Conf/14) доирасида Канада транспорт вазири ўринбосари Арун Тангараж билан учрашди.

Учрашувда томонлар автомобиль йўллари қурилиши бўйича тажриба алмашиш мақсадида Қозоғистон йўлчиларининг Канадага ташрифини ташкил этишга келишиб олдилар. Шунингдек, Канада Транспорт вазирлиги раҳбарлигида икки давлат ўртасида тўғридан-тўғри ҳаво қатновини очиш учун ҳуқуқий асос яратиш бўйича келишувга эришилди.

Қозоғистонлик йўлчилар канадалик ҳамкасблари тажрибасини ўрганади
Фото: Транспорт вазирлиги

 

Ташриф доирасида Канаданинг DeHavilland ва Bombardier самолёт ишлаб чиқарувчилари раҳбарияти билан кичик авиацияни ривожлантириш бўйича ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.

Бундан ташқари, «NDT Technologies Inc» компанияси раиси билан учрашув бўлиб ўтди. Томонлар темир йўл транспорти соҳасида ҳамкорлик қилиш масаласини ишлаб чиқишга келишиб олдилар.

Қозоғистонлик йўлчилар канадалик ҳамкасблари тажрибасини ўрганади
Фото: Транспорт вазирлиги

 

Маълумот учун: «NDT Technologies Inc» рақамли оптика, ультратовуш, электромагнит ва лазер текшируви технологияларидан фойдаланган ҳолда автоматлаштирилган тизимларни лойиҳалаш, ўрнатиш ва техник хизмат кўрсатиш билан шуғулланадиган интеграциялашган автоматлаштирилган носозлик текшируви ва ўлчаш тизимлари етказиб берувчиси ҳисобланади.

Сўнгги хабарлар
telegram