Қозоғистонлик ёш сузувчилар Осиё очиқ чемпионатида 62 та медални қўлга киритди

BANGOK. Кazinform — Таиланд пойтахти Бангкок шаҳрида мактаб ўқувчилари ўртасида сув спорти турлари бўйича ўтказилган Осиё очиқ чемпионати якунланди.

Ёш сузувчилар
Фото: instagram.com/kazswimteam

Осиё чемпионатида 14 давлатдан 896 нафар спортчи иштирок этди.

Сузиш бўйича Қозоғистон терма жамоасидан турли ёшдаги 22 нафар спортчи ўз омадини синаб кўрди.

Уларнинг аксарияти Қозоғистон ўсмирлар терма жамоасига киритилган.

“Жамоамиз 62 та медаль, жумладан, 32 та олтин, 20 та кумуш ва 10 та бронза медалини қўлга киритди. Қозоғистон терма жамоаси умумжамоа ҳисобида учинчи ўринни эгаллади”, - дея хушхабарни етказди Қозоғистон сув спорти терма жамоаси.

Сўнгги хабарлар