Қозоғистонлик ёш шифокорлар Японияда бир йиллик дастур бўйича таҳсил олишлари мумкин бўлади

Қозоғистонлик ёш шифокорлар Японияда бир йиллик дастур бўйича таҳсил олишлари мумкин бўлади
Фото: ҚР Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати

ASTANA. Kazinform – ҚР Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Нагоя университети (Япония) профессори Эйко Ямамото хоним билан учрашувида соғлиқни сақлаш тизими кадрлар салоҳиятини ошириш ва тиббий таълим соҳасида шерикликни кенгайтириш соҳасида икки томонлама ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди, деб хабар беради Kazinform ҚР Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизматига таяниб.

- Япония билан кўп йиллик дўстона муносабатларни ҳисобга олган ҳолда, мамлакатингизнинг Қозоғистондаги элчихонаси билан сизнинг илғор тажриба ва билимингизни ўзлаштириш учун ёш шифокорлар ва янги авлод соғлиқни сақлаш менежерларини тайёрлаш бўйича ҳамкорликнинг янги босқичига чиқишга тайёрмиз, - деди вазир суҳбатда.

Профессор Эйко Ямамото “Ёш саломатлик етакчилари” дастури доирасидаги бир йиллик ўқув дастури ҳақида гапирди.

– Бу давлат хизмати, айниқса, Осиё давлатлари, жумладан, Қозоғистон вазирликлари ходимлари учун магистратура дастури. Ушбу дастур 20 йилдан ортиқ вақт давомида амалга оширилиб келинмоқда, дастур жамоат саломатлигига қаратилган, нафақат тренинглар, балки Япония соғлиқни сақлаш тизимининг қандай ишлаши ва хизмат кўрсатишини кўриш учун касалхоналар, клиникалар, дорихоналар ва бошқа тиббий ташкилотларга ташриф буюриш ҳам мавжуд, - деди Ямамото хоним.

Учрашувни якнлар экан, вазир ҳар бир ҳудуднинг ўзига хос хусусиятларини инобатга олган ҳолда, ёшлар кадрлар захираси ташкил этилишини таъкидлади.

Сўнгги хабарлар