Қозоғистонлик ёш шахматчилар жаҳон чемпионатида 3 та медални қўлга киритди

Қозоғистонлик шахматчилар Италиянинг Монтесильвано шаҳрида бўлиб ўтган ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида 3 та медални қўлга киритди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Шахмат
Фото: Қозоғистон шахмат федерацияси

Жаҳон чемпионати деярли икки ҳафта давом этди. Унда дунёнинг 80 давлатидан 14 ёшдан 18 ёшгача бўлган шахматчилар ўзаро куч синашди.

Қозоғистон терма жамоаси аъзоси Алдияр Ансат 11 турдан кейин 8,5 очко жамғариб, 18 ёшгача бўлганлар ўртасида бронза медали соҳибига айланди. Ҳозир у - 15 ёшда.

14 ёшгача бўлган қизлар ўртасида Елназ Қалиаҳмет 9 очко билан кумуш медални қўлга киритган бўлса, 16 ёшгача бўлган ўйинчилар ўртасида Алуа Нурманова 3-ўринни эгаллади.

Муаллиф: Адилжан Умбет

Сўнгги хабарлар