Қозоғистонлик ёш шахматчилар Осиё чемпионатида бешта медални қўлга киритди

Эль-Айн шаҳрида (БАА) якунига этган Осиё чемпионатида қозоғистонлик ёш шахматчилар бешта медални қўлга киритди, деб хабар беради Kazinform.

шахмат
Фото: Қозоғистон шахмат федерацияси

Қозоғистон шахмат федерацияси матбуот хизмати хабарига кўра, Марк Смирнов 12 ёшгача бўлган ўйинчилар ўртасида сўнгги тургача пешқадамлик қилган.

Охирги беллашувдагина мағлуб бўлган М.Смирнов қўшимча кўрсаткичларга кўра иккинчи ўринни эгаллади.

Эдгар Мамедов олтин учун охиригача курашди. Унга ярим очко етишмади. У кумуш медалга сазовор бўлди.

Худди шундай ҳолат 18 ёшгача бўлган ўсмирлар орасида ҳам содир бўлди. Ярим очко кам жамғарган Сатбек Аҳмединов бронза совринини қўлга киритди.

Милана Филиппова 8 ёшгача бўлган болалар ўртасида кучли учликдан жой олди. 12 ёшгача бўлганлар ўртасида ҳам Маша Холявко бронза медални қўлга киритди.

Муаллиф: Ғайсағали Сейтақ

Сўнгги хабарлар