Қозоғистонлик йигит Эльбрус чўққисида “Адай” куйини ижро этди
KÖKŞETAU. Кazinform — Ақмола вилоятида туғилган, айни пайтда Астана шаҳрида меҳнат қилаётган 26 ёшли Алибек Қайирбек Эльбрус чўққисига чиқиб, қозоқ халқининг буюк куйчиси, бастакори Қурманғазининг “Адай” куйини ижро этди.
Йигитнинг отаси Амангелди Қайирбековнинг сўзларига кўра, Алибек олти фарзанднинг тўнғичи, у 26 ёшда.
“У Кўкшетау шаҳрида туғилиб ўсган, вилоят марказидаги 19-умумтаълим мактабида таҳсил олган. Тўққизинчи синфдан сўнг Астанадаги Миллий санъат университети қошидаги мусиқа коллежининг дўмбира бўлимига ўқишга кирди. „Шабыт“ миллий санъат университетида ўқишни давом эттирди. Ўқишни тамомлаган, ҳозир Қуанишбаев номидаги мусиқали театр қошидаги халқ чолғулари оркестрида дўмбирачи бўлиб ишлайди”, – дейди йигитнинг отаси.
Эслатиб ўтамиз, ижтимоий тармоқларда асли ақмолалик Алибек Қайирбек Эльбрус чўққисида Қурманғазининг “Адай” куйини ижро этаётгани акс этган видеоролик тарқалган эди.
Интернетда тарқалиб кетган видеода унинг санъати тармоқ фойдаланувчиларида катта таассурот қолдирди.