Қозоғистонлик волейболчилар II Туркий универсиаданинг илк “олтин”ини қўлга киритди

II Туркий универсиада
Фото: ҚР Фан ва олий таълим вазирлиги матбуот хизмати

II Туркий универсиаданинг илк ғолиблари маълум бўлди. Аёллар волейболида Қозоғистон жамоаси, футзалда қирғизистонлик талабалар энг яхши деб топилди, деб хабар беради Kazinform ҚР Фан ва олий таълим вазирлиги матбуот хизматига таяниб.

Аёллар волейболида Қирғизистон ва Қозоғистон терма жамоалари ўртасидаги финалда Қозоғистон терма жамоаси 3:0 ҳисобида ғалаба қозониб, жамоага илк “олтин”ни олиб келди.

Футзал бўйича финал баҳсида Қозоғистон терма жамоаси қирғизистонлик талабаларга имкониятни бой бериб (1:4) кумуш медални қўлга киритди.

Универсиаданинг илк ғолибларини Қозоғистон Республикаси Таълим ва фан вазирлиги Олий ва олий ўқув юртидан кейинги таълим қўмитаси раиси ўринбосари Акерке Абилайхан тақдирлади.

Дзюдо, стол тенниси, шахмат-шашка, эркин кураш, волейбол бўйича мусобақалар давом этяпти.

6 ноябрь куни Туркистонда II Туркий универсиаданинг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди. Универсиадада Қозоғистон, Туркия, Озарбайжон, Ўзбекистон, Қирғизистон ва Венгриядан 450 нафарга яқин иштирокчи қатнашмоқда. Спортчилар спортнинг 7 тури: стол тенниси, шахмат-шашка, волейбол, футзал, дзюдо, эркин кураш, юнон-рум кураши бўйича куч синашмоқда.

Сўнгги хабарлар