Қозоғистонлик мусиқачи Италияда ўтказилган танловда биринчи ўринни эгаллади
ASTANA. Kazinform - Қозоғистон миллий консерваторияси битирувчиси Диас Елемес баян ва аккордеончиларнинг «Premio Internazionale della Fisarmonica» нуфузли халқаро танловида биринчи ўринни эгаллади, деб хабар беради Kazinform агентлиги.
ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги матбуот хизмати хабарига кўра, қозоғистонлик мусиқачи «World Senior» номинациясида ажралиб турди.
Танловда Диас Елемес (профессор А. Гайсин синфи)дан ташқари консерваториядан “Қобиз ва баян” кафедраси 4-курс талабаси Ахимбек Темирлан (Г. Наримбетов синфи) ва битирувчи Жандос Сауит (профессор А. Гайсин синфи) иштирок этди.
Италиянинг Кастельфидардо шаҳридаги Premio Internazionale della Fisarmonica – аккордеон бўйича дунёдаги энг нуфузли танловлардан бири бўлиб, ҳар йили 60 та давлатдан 200 дан ортиқ мусиқачилар ва бутун дунёдан 50 нафар экспертдан иборат ҳакамлар ҳайъати иштирок этади.