Қозоғистонлик велоспортчи «Silk Road Namangan» халқаро мусобақасининг кумуш медали соҳибига айланди

AQTAÝ. Kazinform – Қозоғистонлик велоспортчи Дмитрий Носков «Silk Road Namangan» халқаро мусобақасининг кумуш медалини қўлга киритди. Бу ҳақда ҚР Манғистау вилояти спорт бошқармаси матбуот хизмати маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.
None

24-26 март кунлари Наманган (Ўзбекистон) шаҳрида велоспорт бўйича эркаклар ва аёллар ўртасида «Silk Road Namangan» халқаро турнири бўлиб ўтди. Жами 60 нафар хорижлик ва 60 нафар ўзбекистонлик спортчилар иштирок этди.

«Мусобақанинг 3-кунида манғистаулик Дмитрий Носков «Сафдан чиқиш» (Выбывание) дастурида 2-ўринни эгаллади. Ушбу дастурда 1 ва 3-ўринларни россиялик Кирилл Маликов ва Александр Иванов эгаллади. Шунингдек, Дмитрий Носков «Таъқиб қилиш бўйича жамоавий пойга» (Командная гонка преследования) дастурида 3-ўринни эгаллади», – деб хабар беради матбуот.

Қайд этиш керакки, турнир Париждаги «АИ-2024» мусобақасида иштирок этиш учун халқаро рейтинг балларини қўлга киритиш имконини беради.


Муаллиф: Индира Сатенбай

Сўнгги хабарлар