Қозоғистонлик велоспортчи Осиё чемпионатининг кумуш медали соҳиби бўлди

ASTANA. Kazinform – Малайзиянинг Нилай шаҳрида велоспорт бўйича ўтказилаётган Осиё чемпионатида қозоғистонлик Рамис Динмухамедов кумуш медални қўлга киритди, дея хабар беради Kazinform мухбири.
None
Фото: instagram.com/drs_kz

Қозоғистонлик велопойгачи марра чизиғини иккинчи ўринда босиб ўтди. Бош соврин 2014 йилги Осиё ўйинлари чемпионига айланган япониялик Эйя Хасимотога насиб этди. Бронза медалини гонконглик Лян Чунь Вин эгаллади.

Бу қозоғистон терма жамоасининг қитъа миқёсидаги мусобақадаги иккинчи медали.

Малайзиядаги мусобақада 2024 йилги Париж Олимпиадасига саралаш учун очколар берилади.

Муаллиф: Адилжан Умбет

Сўнгги хабарлар