14:11, 18 Ноябрь 2024 | GMT +5
Қозоғистонлик ўсмирлар қиличбозлик бўйича Жаҳон кубогида кумуш медални қўлга киритди
ASTANA. Kazinform - Қиличбозлик бўйича Қозоғистон терма жамоаси Тошкентда (Ўзбекистон) ўтказилаётган Жаҳон кубогининг ўсмирлар босқичида кумуш медални қўлга киритди, деб хабар беради Kazinform ҚР Миллий олимпия қўмитасига таяниб.
Жаҳон турнирида жамоани Жайлибай Нурмуҳаммед, Қайназар Нурқатули, Султан Станбек ва Ерхан Қараманлар ҳимоя қилди.
Финалда Қозоғистон терма жамоаси ўзбекистонлик ўйинчилар билан тўқнаш келди. Учрашув 45:35 ҳисобида рақиблар фойдасига ҳал бўлди.
Ярим финалда қозоғистонлик қиличбозлар Руминияни мағлуб этдилар – 45:36. Ўша пайти Руминия терма жамоаси ўсмирлар жаҳон рейтингида пешқадам эди.