Қозоғистонлик ўқувчилар IMO-2024 халқаро олимпиадасида 5 та медални қўлга киритди

ASTANА. Кazinform - Буюк Британияда ўтказилган 65-халқаро математика олимпиадасида Қозоғистон терма жамоаси саватчасига яна бешта медаль қўшилди.

IMO-2024
Фото: ҚР Таълим-маориф вазирлиги

Қозоғистон Республикаси Таълим-маориф вазирлиги матбуот хизмати хабарига кўра, мазкур мусобақада Алмати шаҳридаги Республика физика-математика мактабининг 10-синф ўқувчиси Динмуҳамед Егеубаев фахрий ёрлиқ билан тақдирланди.

Қозоғистон терма жамоаси таркиби:

Шарел Марғулан – Жамбил вилояти иқтидорли ўғил болалар учун ихтисослаштирилган «Білім-Инновация» мактаб-интернатининг 10-синф ўқувчиси;

Амирлан Аманжолов – Алмати шаҳридаги Республика физика-математика мактабининг 10-синф ўқувчиси;

Мирон Юркевич – Алмати шаҳридаги Haileybury Almaty халқаро мактабининг 11-синф ўқувчиси;

Жан Даутов – Қостанай вилояти иқтидорли болалар учун ихтисослаштирилган «Білім-Инновация» лицей-интернатининг 11-синф ўқувчиси;

Владимир Роговский - Павлодар шаҳридаги иқтидорли болалар учун ихтисослаштирилган 8-сонли лицей-мактабнинг 11-синф ўқувчиси.

Қайд этиш жоизки, IMO халқаро математика олимпиадаси жаҳоннинг энг яхши 7 олимпиадасидан (IPHO, IBO, IOI, IChO, IGeO IOL) бири ҳисобланади.

Сўнгги хабарлар