Қозоғистонлик ўқувчилар IBO 2024 олимпиадасида 100 фоизлик натижа кўрсатди

ASTANA. Кazinform — Астана шаҳрида биология бўйича ўқувчилар ўртасидаги энг нуфузли халқаро олимпиада – IBO 2024 ўз якунига етди.

Ўқувчилар
Фото: Таълим-маориф вазирлиги

Биринчи IBO 34 йил аввал олти давлат иштирокида ўтказилган.

Бу йил Қозоғистонда бўлиб ўтган олимпиадага дунёнинг 81 давлатидан жамоалар йиғилди. Олимпиаданинг расмий ёпилиш маросими бўлиб ўтди.

Олимпиада иштирокчилари
Фото: Таълим-маориф вазирлиги

 

ҚР Таълим-маориф вазири Ғани Бейсембаев барча иштирокчиларга ва халқаро ташкилий қўмитага миннатдорчилик билдирди.

У олимпиада умумтаълимни ривожлантиришда нақадар муҳим эканини таъкидлади.

“IBO 2024 нафақат рақобатбардош таълим соҳаси, балки илм-фан соҳасида давлатлар ўртасидаги дўстлик ва ҳамкорликни чуқурлаштиришга хизмат қилувчи муҳим халқаро тадбирдир. Ўйлайманки, Қозоғистонда ўтган ҳар бир кун сизларга ёрқин хотиралар инъом этади ва келажакда илм-фаннинг янги чўққиларини забт этишга илҳомлантиради. Келажакда буюк илмий кашфиётлар қилишингизга, жаҳоннинг буюк алломаларининг шонли йўлини давом эттиришингизга умид қиламан!”. – деди Ғани Бейсембаев.

ҚР Таълим-маориф вазири
Фото: Таълим-маориф вазирлиги

 

Қайд этиш жоизки, Халқаро қўмита инспекторлари ва ҳакамлари IBO 2024 олимпиадасининг ташкил этилишини, шунингдек, Қозоғистон ёш олимлари томонидан ишлаб чиқилган олимпиада топшириқларининг долзарблиги ва ўзига хослигини юқори баҳолади.

Бу Олимпиадани ташкил этишда тинимсиз меҳнат қилган ташкилий қўмита учун катта мукофот бўлди.

Олимпиада совриндорлари
Фото: Таълим-маориф вазирлиги

 

Миллий терма жамоа 100% медални қўлга киритди, улар тўртта бронза медалини қўлга киритди:

Ғалимжан Бақтибай — Астана шаҳридаги иқтидорли ўғил болалар учун ихтисослаштирилган “Билим-Инновация” лицей-интернатининг 11-синф ўқувчиси;

Амина Тинирбай – Қизилўрда вилояти 10-сонли иқтидорли болалар учун ихтисослаштирилган “Билим-Инновация” мактаб-интернатининг 11-синф ўқувчиси;

Нуртўре Тўреханули – Шарқий Қозоғистон вилояти иқтидорли болалар учун ихтисослаштирилган “Таълим-Инновация” лицейининг 11-синф ўқувчиси;

Диас Сулейменов Ақтўбе вилояти “Таълим-Инновация” мактаб-интернатининг 11-синф ўқувчиси.

Олимпиада иштирокчилари
Фото: Таълим-маориф вазирлиги

 

Қозоғистон терма жамоаси етакчилари: Бауржан Смаилов — биотехнология магистри, IBO-2007 олимпиадасининг кумуш медали совриндори; Ернар Батиржанов Ульсан миллий фан ва технология нститути (UNIST, Корея) талабаси, биология бўйича халқаро ва республика олимпиадалари ғолиби.

Халқаро биология олимпиадаси ўқувчилар ўртасидаги энг кучли 7 та олимпиададан биридир.

Олимпиада давомида Қозоғистон 81 давлатдан 305 нафар ёш биолог ва 275 нафар олимнинг тажриба алмашиш майдонига айланди.

Таыдирлаш маросими
Фото: Таълим-маориф вазирлиги

 

Бир ҳафта давомида иштирокчилар биокимё, молекуляр биология, биоинформатика ва ҳайвонлар анатомияси ва физиологияси бўйича иккита назарий ва тўртта амалий босқичда синовдан ўтказилди.

Ўқувчилар
Фото: Таълим-маориф вазирлиги

 

Барча топшириқлар Қозоғистоннинг ёш биологлари томонидан ишлаб чиқилган.

Иштирокчилар ва меҳмонлар пойтахтнинг диққатга сазовор жойларида ҳам бўлди, Бурабайдаги “Кўчманчилар олами” этноқишлоқига ташриф буюриб, қозоқ халқининг анъаналари ва маданияти билан яқиндан танишди.

Фан олимпиадаси
Фото: Таълим-маориф вазирлиги

 

Сўнгги хабарлар