Қозоғистонлик ўқувчилар Хитойда робототехника бўйича ўтказилган чемпионатда нуфузли совринга эга бўлди

ASTANА. Кazinform - 18-19 май кунлари Шанхайда FIRST Tech Challenge жаҳон робототехника лигаси доирасида The CaoLu Cup Teenage Robot Design and Build Invitational Tournament ёпиқ миллий чемпионати бўлиб ўтди. Унда Хитойдан 300 га яқин кучли робототехниклар ва Қозоғистондан таклиф этилган “Тенгри” жамоаси иштирок этди.

Қозоғистонлик ўқувчилар Хитойда робототехника бўйича ўтказилган чемпионатда нуфузли совринга эга бўлди
Фото: ҚР Таълим-маориф вазирлиги матбуот хизмати

Мамлакат шарафини Абай вилояти, Семей шаҳридаги Шакарим номидаги 5-сонли кўп тармоқли гимназиясининг 7-синф ўқувчилари: Усмон Қуанишбек, Темирлан Абилайхан, Балжан Найманғазина, Нуркен Тўлеубек, Нуртўре Мақсатов, Радмир Женисбек, Досжан Сабит ва Алан Ермекбаевлар ҳимоя қилишди.

Жамоа мураббийи - Айдос Турсинбеков.

Икки кун давом этган танлов якунига кўра, қозоғистонлик ўқувчилар «Motivate Award» номинациясида ғолибликни қўлга киритди.

“Ўқувчиларимиз Хитойнинг энг яхши жамоалари билан беллашдилар. Бу ажойиб тажриба эди. Ёши ва тилидаги қийинчиликларига қарамай, болалар робот ўйинида жуда яхши ўйнади. Шогирдларимнинг матонатидан фахрланаман”, - дейди мураббий.

Эслатиб ўтамиз, Астана шаҳрида ҚР Таълим-маориф вазирлиги кўмагида USTEM Foundation жамғармаси ва Республика «Дарын» илмий-амалий маркази ҳамкорлигида ташкил этилган Марказий Осиё чемпионатида жамоа юқори натижа кўрсатиб, чемпионат йўлланмасини қўлга киритган эди.

Сўнгги хабарлар